Узбек O'zbek
Буффонни собиқ клубида кутишмоқда
Шанба, 08 Июн
5648

Италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон ўзи тарбия топган «Парма» клубига қайтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport`нинг хабар беришича, 41 ёшли посбон итальян клуби вакиллари билан ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилган. Бу мулоқот натижаси ҳозирча номаълум.

Шуниси маълумки, Буффон собиқ жамоасида ўйнашни истаяпти. У профессионал фаолиятини яна камида бир йил давом эттирмоқчи.

Аввалроқ Жанлуижи ва «ПСЖ» ўртасидаги бир йиллик шартнома узайтирилмагани, дарвозабон эркин агентга айланиши маълум бўлганди.

Буффон 2001-2018 йилларда «Ювентус»да ўйнаган, унга қадар эса 6 йил «Парма» асосий жамоаси дарвозасини қўриқлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз