Узбек O'zbek
«Бу либосда эслайдиган хотираларим шунчалик кўпки...» — Азар «Челси» мухлисларига таъсирли мурожаат йўллади
Шанба, 08 Июн
5959

«Реал»га ўтгани эълон қилинган «Челси»нинг собиқ футболчиси Эден Азар Лондон клуби мухлисларига таъсирли мурожаат йўллади.

«Энди «Реал»га ўтаётганимни биласиз. Бу жамоада ўйнашни ёшлигимдан хоҳлашимни яширмаганман. Бу трансфер жамоани ва ўзимни чалғитмаслиги учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Айниқса охирги ярим йилда. Ҳаётимда янги саҳифа очгим келди ва буни тўғри тушунасиз деб ўйлайман. Орзум ўшалишини жуда хоҳладим.

«Челси»дан кетиш фаолиятимдаги энг қийин қарор бўлди. Ҳозир шуни айтишим мумкинки, мен «Челси»даги ҳар бир лаҳзамдан завқландим. Ҳеч қачон бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламадим. «Челси»га келганимда 21 ёшда эдим. Сиз билан бирга футболчи ва эркак сифатида ўсдим. Сиз менинг Бельгия миллий жамоаси сардорига айланишимга ёрдам бердингиз.

Албатта, мен учун ҳам, жамоа учун ҳам қийин дамлар бўлди, лекин бу футбол. Футбол мен учун оёғим остида тўп бўлиши ва ҳар бир лаҳзадан завқланиш. Мураббийдан нима қилиш ҳақида маслаҳат сўрайдиганларга маслаҳатим шуки, шунчаки футбол ўйнанг ва ундаги лаҳзалардан завқланинг.

Жамоа ёмон ўйнаганда ҳам мен сизнинг ёрдамингиз билан қўлимдан келганини қилдим. Ҳеч қачон таслим бўлмаслик, ғолиблик руҳи ва эҳтирос билан ўйнаш «Челси»нинг ажралмас бўлагига айланди ва бу сизнинг ёрдамингизда шаклланган. «Челси» либосида эслайдиган яхши хотираларим шунчалик кўпки. Биз жуда кўп ўйинларда ғалаба қозондик. Премьер-Лигани, Англия Кубогини, Лига Кубогини, Европа Лигасини ютдик. Уларни бутун оила бўлиб қўлга киритдик.

Бирор кун пиво ичиб «Челси»даги ажойиб дамларимни, ура олмаган пенальтиларимни, «Пэлас» билан ўйиндаги ғалаба голимни, «Тоттенҳэм», «Арсенал» ёки «Ливерпуль» дарвозаларига урган голларимни эслайман. Бокудаги ғалабамиз айниқса ажойиб бўлди. ЖЧдан кейинги оғир мавсум чиройли ғалаба билан якунланди.

Кетиш олдидан ҳаммангизга раҳмат дейман. Клуб хўжайини Роман Абрамовичга алоҳида ташаккур айтаман. У иккита орзум амалга ошишига ёрдам берди. Биринчиси - «Челси»да ўйнаш, иккинчиси - «Реал»да ўйнаш орзуси»,- деб ёзди Азар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз