Узбек O'zbek
«Ростов» Шомуродов билан шартномани узайтирганини эълон қилди
Жума, 07 Июн
2415

«Ростов» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Янги меҳнат битимига кўра, 23 ёшли футболчи 5 йил давомида ростовликлар шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилдан бери «Ростов» таркибида ўйнаяпти. Ўтган мавсумда у 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1та голли узатмани амалга оширган.

Шомуродов билан бирга дарвозабон Сергей Песьяков ҳам «Ростов» билан шартномасини узайтирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз