Узбек O'zbek
Мбаппе Неймарга соғлик тилади
Жума, 07 Июн
8885

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Бразилия-Қатар ўртоқлик ўйинида жароҳат олган жамоадоши Неймарни қўллаб-қувватлашини билдирди. Кеча бразилиялик форвард ушбу баҳсда ўнг оёғи тўпиғини шикастлаб олиши натижасида Копа Америкада қатнаша олмаслиги маълум бўлганди.

«Ака, бу сен учун қайғули янгилик. Бу турнир сен учун қанчалик муҳимлигини биламан, лекин сен яна ҳам кучлироқ бўлиб қайтасан. Кайфиятни туширма, табассуминг сен доим кучли қилиб келган», – деб ёзди Мбаппе Twitter микроблогида.

Қайд этиш керак, Неймар охирги бир ярим йил ичидаги учинчи марта жароҳатланди. Унинг тикланиши учун тахминан 4 ҳафта вақт талаб этилиши айтилмоқда.

27 ёшли футболчи Instagram саҳифасида оёғидаги шиш тасвирини жойлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз