Узбек O'zbek
Канселу «Ман Сити»дан таклиф олди
Жума, 07 Июн
1193

«Ювентус» ҳимоячиси Жоау Канселу хизматига «Манчестер Сити» клуби қизиқиш билдирмоқда.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скира хабарига кўра, португалиялик футболчи «шаҳарликлар»дан расмий таклиф олган. 

«Сити» Канселуга 5 йиллик шартнома ва йилига 5 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам футболчи учун курашиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

25 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз