Узбек O'zbek
«Интер» Испания миллий жамоасининг икки футболчиси хизматига қизиқмоқда
Жума, 07 Июн
2576

«Интер» клуби ёзда ҳимояни мустаҳкамлаш ҳақида ўйламоқда. 

Marca хабарига кўра, италияликлар Испания миллий жамоасининг ҳимоячилари – Сесар Аспиликуэта («Челси») ва Начо Фернандес («Реал») хизматига қизиқиш билдирмоқда.

«Интер»нинг янги бош мураббийи Антонио Конте кўпроқ Сесарнинг трансферини ёқлаяпти. Аввалроқ ҳар иккаласи «Стемфорд Бриж»да бирга ишлаган эди.

29 ёшли Аспиликуэта ўтган мавсумда барча мусобақаларда 57та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланяпти. 29 ёшли Начо ҳисобида 30та ўйин ва 1та гол узатма бор. Унинг трансфер қиймати 30 миллион еврога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз