Узбек O'zbek
«Арсенал» «Сампдория»га қўшалоқ таклиф юборди
Жума, 07 Июн
2764

«Сампдория»нинг икки футболчиси ёзда Премьер-лигага кўчиб ўтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport`нинг хабар беришича, ҳимоячи Йоаким Андерсен ва яримҳимоячи Деннис Прает итальян клубини тарк этиши эҳтимоли бор. Уларга Лондоннинг «Арсенал» жамоаси қизиқмоқда.

Манбага кўра, «тўпчилар» ушбу икки футболчи юзасидан «Сампдория»га умумий 45 млн евролик таклиф билан чиқишга улгуришган. Бироқ Женоа клуби хўжайини Массимо Ферреро даниялик ва бельгиялик футболчиларни 50 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

А Сериянинг ўтган мавсумида 23 ёшли Андерсен 32та ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилган ва 7та сариқ карточка олган. 25 ёшли Прает ҳисобида эса 34та ўйин ва 2+3 самарадорлик натижаси бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз