Узбек O'zbek
Россия Премьер-Лигаси клублари сони оширилади
Пайшанба, 06 Июн
1618

Москвада Россия Премьер-Лигаси клубларининг умумий йиғилиши ўтказилди. 

Унда Премьер-Лига иштирокчилари сонини 18тага етказиш масаласи муҳокама қилинди. Овоз бериш жараёни орқали кўпчилик клублар бу таклифни маъқуллашди. 

«15та клуб – рози, 1та клуб – қарши», - деб хабар беради ТАСС.

Аввалроқ, лига иштирокчилари сонининг 18тага етказиш масаласи Россия Футбол Иттифоқи ижро қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилган эди. Бу борадаги якуний қарор кейинчалик қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Россия юқори лигасида 1998 йилдан бери 16та клуб иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август