Узбек O'zbek
Роберто Баджо: «ЖЧ-94 финалидаги хатом туфайли ҳамон яхши ухлай олмайман»
Пайшанба, 06 Июн
3285

Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роберто Баджо 1994 йилги жаҳон чемпионатининг Бразилияга қарши кечган финалидаги пенальтилар сериясида хатога йўл қўйганидан ҳамон азият чекишини айтиб ўтди.

АҚШда ўтган ўша мундиал финалида асосий вақтда ҳам, қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмаган, шундан сўнг пенальтилар сериясида омад Бразилия томонида бўлган – 3:2. Италияликлардан охирги бўлиб Баджо пенальти тепиб, дарвозани ишғол эта олмаган.

«Бразилия билан ўйиндаги пенальтида адашганимдан ҳали ҳамон яхши ухлай олмайман. Бу сабоқ чиқариш лозим бўлган ёқимсиз туйғу. Мен доимо Жаҳон чемпионати финалида Бразилияга қарши ўйнаб, Италиянинг 1970 йилдаги мағлубияти аламини ювишни орзу қилиб келгандим. Бироқ орзу бошқа, реаллик бутунлай бошқа. Мен воқеалар буткул ўзгача якун топишини истардим», – деди Баджо Sky Sport Italia билан суҳбатда.

Маълумот учун, «скуадра адзурра» ЖЧ-1970 финалида Бразилияга 1:4 ҳисобида ютқазган.

Роберто Баджо
Баджо. Ёшариш фасли

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз