Узбек O'zbek
Неймар яна жароҳат олди ва Копа Америкада қатнашмайдиган бўлди
Пайшанба, 06 Июн
2329

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар Копа Америкада қатнаша олмайдиган бўлди.

Бразилия футбол конфедерацияси расмий сайтида билдирилишича, шифокорлар 27 ёшли футболчининг Қатарга қарши кечган ўртоқлик ўйинида (2:0) олган жароҳати етарлича жиддий, деган хулосага келишган.

Кечаги баҳсда асосий таркибда тушган Неймар ўнг оёғи тўпиғидан шикастланиб, 21-дақиқада Эвертон Соаресга алмаштирилган эди. Шундан сўнг у захира ўриндиғида ўтирар экан, кўз ёшларини тийиб тура олмади ва тиббий штаб ходимлари ёрдами билан кийим алмаштириш хонасига йўл олди.

Маълум бўлишича, у стадионни қўлтиқтаёқда тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 15 июнда бошланадиган Копа Америкага тайёрланмоқда. Мусобақа мамлакатнинг 5та шаҳрида 7 июлга қадар бўлиб ўтади. Унда мезбонлар Боливия, Венесуэла ва Перу билан бир гуруҳдан жой олишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз