Узбек O'zbek
Месси: «Айтишларича, Аргентинанинг таркибини мен ва отам аниқларканмиз...»
Пайшанба, 06 Июн
4180

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубоги олдидан жамоасининг тайёргарлиги ҳақида гапирар экан, отаси ва ўзи ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

«Биз доимгидек мусобақага катта тайёргарлик ва хоҳиш билан борамиз. Тан олиш керак, биз олдинги каби асосий фаворит эмасмиз, Аргентинада авлодлар алмашинуви кетмоқда, кўп футболчилар учун бу илк катта мусобақа. Шундай бўлса-да, биз кубокни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.

Менинг отам ҳақида футболчилардан ҳам кўп гапиришади. У ўзи қатнашмаган воқеалар муҳокамасида ҳам диққат марказида бўлиб қолади. Айтишларича, биз у билан Аргентина миллий жамоаси учун футболчи сараларканмиз. Лекин бу сафсата»,- деб Мессининг сўзларини келтирмоқда Marca.

Америка Кубоги 14 июндан 7 июлгача Бразилияда ўтказилади. Аргентина мусобақанинг «В» гуруҳида Колумбия, Парагвай ҳамда Қатар билан баҳслашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз