Узбек O'zbek
УЕФАнинг собиқ президенти вафот этди
Чоршанба, 05 Июн
2979

УЕФАнинг собиқ президенти Нильс Леннарт Юханссон 89 ёшида вафот этди.

Швециялик футбол функционери 4 июнь куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтган.

Юханссон УЕФАни 1990 йилдан 2007 йилга қадар бошқарганди. У бу лавозимда узоқ вақт ишлаш бўйича рекордчи бўлганди.

У 1967 йилдан 1980 йилга қадар АИК клубида президент бўлиб ишлаган. Юханссон кейинроқ швед клуби фахрий президентига айланганди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз