Узбек O'zbek
«Рубин» Бердиевни истеъфога чиқарди
Чоршанба, 05 Июн
1692

Қурбон Бердиев «Рубин» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарди. «Бизнес online» нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти ва ҳомийлари бугун, 5 июнь куни мавсум якунлари бўйича йиғилиш ўтказган ва йиғилиш давомида бош мураббий истеъфога чиқарилган.

Клуб раҳбарияти клубнинг натижаларидан ҳам, ўйин услубидан ҳам қониқиш ҳосил қилмаган ва йилига 3 млн евро миқдоридаги маош олувчи мураббий ишончни оқлай олмагани қайд этилган. «Рубин» мавсумни РПЛ турнир жадвалининг 11-ўрнида якунлади.

Бердиев «Рубин»ни 2001 йилдан 2013 йилга қадар бошқарган, кейин 2017 йилда яна клубга қайтган. Жамоа унинг бошқарувида жами 478 ўйин ўтказган (208 ғалаба, 140 дуранг, 130 мағлубият). Қозонликлар жамоаси билан у икки марта Россия чемпионатида ғолиб чиққан (2008 ва 2009 йилларда), бир марта мамлакат Кубогини қўлга киритган (2011/12 йилги мавсумда).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август