Узбек O'zbek
Неймар руҳан эзилган - у Америка Кубогини ўтказиб юбориши мумкин
Чоршанба, 05 Июн
3667

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар 14 июнь куни ватанида старт оладиган Америка Кубогида иштирок этмаслиги мумкин.

AS хабарига кўра, сўнгги воқеалар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган. Хусусан, собиқ дугонаси Неймарни жинсий зўравонликда айблаганидан сўнг, унинг кайфияти тушиб кетган. Натижада, футболчи нуфузли мусобақада иштирок этишга руҳан тайёр бўлмаслиги мумкин.

Аввалроқ, Неймар Бразилия миллий жамоаси машғулотида тиззасида оғриқ сезган эди. Бироқ, унинг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.

Америка Кубоги 14 июнь – 7 июль кунлари Бразилияда ўтказилади. «Пентакампеон»лар А гуруҳида Боливия, Венесуэла ва Перу билан беллашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз