Узбек O'zbek
«Бавария» Хамес билан хайрлашди
Чоршанба, 05 Июн
4202

Сўнгги икки мавсум давомида «Бавария»да тўп сурган Хамес Родригес клубни тарк этади. Бу ҳақда мюнхенликлар клуби матбуот хизмати расман хабар берди.

«Бавария» ушбу колумбиялик футболчини 2017 йил ёзида «Реал»дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан икки йил муддатга ижарага олганди.

27 ёшли ҳавбек «Бавария» раҳбариятидан бу банддан фойдаланмасликни сўради ва клуб унинг илтмосини қаноатлантирди.

Хамес «Бавария»да ўтган вақт давомида жами 67 ўйинда майдонга тушиб, 15 гол урди ва 20 голга узатма берди.

Энди у «Реал» базасига қайтиши керак, аммо аввалги хабарларда Мадрид жамоасида унга жой йўқлиги айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз