Узбек O'zbek
«Зарангари»га яна техник мағлубият ёзилди, клуб ва унинг футболчилари четлатилиши мумкин
Сешанба, 04 Июн
3590

Бугун, 4 июнь куни B Про-лигада 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тур доирасида Бухоронинг «Зарангари» жамоаси Нукусда «Орол» клуби меҳмони бўлиши лозим эди. Бироқ, ПФЛ расмий сайтига кўра, меҳмонлар мазкур учрашувга ташриф буюришмаган. Натижада «Зарангари» жамоасига техник мағлубият ёзилди.

Қайд этиш жоиз, 3-тур доирасида «Зомин»га қарши ўйинда ҳам «Зарангари»га учрашувга белгиланган вақтда етиб келмаганлиги сабабли техник мағлубият ёзилган эди.

Мазкур ҳолатда, ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаевнинг ўз Telegram-каналида маълум қилишича, бухороликлар жамоаси регламентга асосан мусобақадан четлаштирилиши керак. «Зарангари» лицензиясининг қайтариб олиниши масаласи ЎФА тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

«Клуб расмийларининг ЎзПФЛ’га маълум қилишича, 5-турдан ўрин олган Навоийнинг «Иттифоқ» клубига қарши учрашувда бир қатор футболчилар тотализаторда иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА махсус инспекцияси мазкур жамоалар ишини ўрганишни бошлайди. «Зарангари» клубидан рўйхатдан ўтган футболчилар бу иш бўйича якуний хулоса чиқарилмагунига қадар бошқа клублардан рўйхатдан ўтказилмаслиги катта эҳтимол.

Хуллас, футбол ривожига болта ураётган футболчи ва мураббийлар секин-секин чиқиб келяпти», – деб ёзади Имомхўжаев.

Маълумот учун, «B» Про-лиганинг Ғарб минтақасида иштирок этаётган «Зарангари» 8-турдан кейин 8 клуб орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.

«B» Про-лига, 9-тур
4 июнь, сешанба

17:00 Рубин — Локомотив-БФК
17:00 Яшнобод — Бунёдкор-2
17:00 Раш-Милк — Турон
17:30 Чиғатой — Андижон-2

17:00 Зирабулоқ — Иттифоқ-N 
18:00 Зомин — Иттифоқ-B
18:00 Орол — Зарангари / 3:0
18:00 Ғиждувон — Янгиер

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз