Узбек O'zbek
«Вальядолид» футболчилари «Валенсия»га ўйинни сотганликда гумонланмоқда
Сешанба, 04 Июн
1458

Испания чемпионатининг 2018/19 мавсуми 38-туридан ўрин олган «Вальядолид» – «Валенсия» (0:2) ўйини келишилган бўлиши мумкин.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, полиция мезбонларнинг 7 футболчисини ўз жамоасининг мағлубиятига пул тикканликда гумонламоқда.

«Валенсия»га Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун бу ўйинда фақат ғалаба зарур эди. «Вильярреал» учун эса ўйин натижасининг аҳамияти йўқ эди.

Аввалроқ, полиция «Севилья»нинг собиқ футболчиси Карлос Арандани ҳибсга олди. Унинг телефон суҳбатлари эшитилганидан сўнг, «Вальядолид»нинг 7 футболчиси ютқазиб беришга рози бўлгани аниқланди.

Тахминга кўра, футболчилар жамоасининг ҳар бир бўлимда мағлубиятга учрашига 10 минг евро пул тикиб, 20 минг евро ишлаб олишган. «Валенсия» 36 ва 52-дақиқаларда гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз