Узбек O'zbek
УЕФАнинг клублар рейтинги эълон қилинди: «Реал» биринчиликни сақлаб қолди
Сешанба, 04 Июн
7505

УЕФА 2018/19 мавсуми якунларига асосан клублар рейтингини эълон қилди.

Доимий тарзда юритиб бориладиган рейтинг клубларнинг охирги 5 мавсумда еврокубокларда қайд этган натижалари асосида тузилади.

Бунга қадар кетма-кет уч мавсум ЕЧЛ ғолиби бўлиб, жорий мавсумда нимчорак финалдан турнирни тарк этган «Реал» УЕФА рейтингидаги биринчи ўрнини сақлаб қолган. Иккинчи поғонада «Барселона» қайд этилган бўлса, учликни «Бавария» якунлаб берган.

Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг бу йилги ғолиблари «Ливерпуль» ва «Челси» клублари мос равишда 11- ва 12-ўринларда қайд этилган.

1. «Реал» – 146,000 
2. «Барселона» – 138,000 
3. «Бавария» – 128,000 
4. «Атлетико» – 127,000 
5. «Ювентус» – 124,000 
6. «Манчестер Сити» – 106,000 
7. «Севилья» – 104,000 
8. «ПСЖ» – 103,000 
9. «Арсенал» – 101,000 
10. «Порту» – 93,000 
11. «Ливерпуль» – 91,000 
12. «Челси» – 87,000 
13. «Боруссия» Дортмунд – 85,000 
14. «Рома» – 81,000 
15. «Наполи» – 80,000 
16. «Шахтер» – 80,000 
17. «Тоттенҳэм» – 78,000 
18. «Манчестер Юнайтед» – 78,000 
19. «Зенит» – 72,000 
20. «Аякс» – 70,500 

2018/19 мавсумида очколар бўйича клублар топ-ўнлиги:

1-2. «Барселона», «Челси» – 30,000 
3. «Ливерпуль» – 29,000 
4. «Аякс» – 27,000 
5-6. «Арсенал», «Тоттенҳэм» – 26,000 
7. «Манчестер Сити» – 25,000 
8. «Айнтрахт» – 24,000 
9-10. «Порту», «Валенсия» – 23,000 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август