Узбек O'zbek
Суарес жароҳатидан соғайиб, Уругвайга жўнаб кетди
Сешанба, 04 Июн
663

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес тиззасидаги жароҳатидан соғайиб, Уругвай миллий жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда 32 ёшли ҳужумчи Америка Кубогида иштирок этиш учун тайёргарлик бошлайди. 

Суарес сўнгги марта 7 май куни, ЕЧЛ ярим финалининг «Ливерпуль»га қарши жавоб ўйинида (0:4) майдонга тушганди.

15 июнда бошланадиган Копа Америкада уругвайликлар Эквадор, Япония ва Чили миллий жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз