Узбек O'zbek
«Реал» президенти автоҳалокатда вафот этган футболчининг ўғлини оталиққа олди
Сешанба, 04 Июн
7313

«Реал» президенти Флорентино Перес автоҳалокатда вафот этган футболчи Хосе Антонио Рейеснинг 11 ёшли ўғлини тарбиялашда иштирок этадиган бўлди.

Marca хабарига кўра, мулозим кичик Хосе Антониони балоғат ёшига етгунга қадар оталиққа олди.

Эслатиб ўтамиз, катта Хосе Антонио Рейес 1 июнь куни мудҳиш автоҳалокатда қурбон бўлган эди. У «Севилья» тарбияланувчиси ҳисобланади. Қадрдон жамоаси таркибида 242та ўйинда 37та гол урган.

Футболчи фаолияти давомида «Арсенал», «Реал», «Атлетико», «Бенфика» ва «Эспаньол» клубларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз