Узбек O'zbek
«Реал» Лука Йович трансферини эълон қилди
Сешанба, 04 Июн
8357

«Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини «Реал»да давом эттиради. Бу ҳақда ҳар иккала клуб расман маълум қилди.

21 ёшли сербиялик тўпурар «қироллик клуби» билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузган. Тез орада у тиббий кўрикдан ўтади.

Трансфер шартлари аён қилинмади, аммо аввалроқ ОАВда харид қиймати 65-70 млн еврони ташкил этиши хабар қилинганди.

Йович охирги икки мавсумни Франкфуртда ўтказди. «Айнтрахт» жорий йил апрелида унинг тўла трансфер ҳуқуқини «Бенфика»дан сотиб олганди.

Лука Германиядаги илк мавсумида мамлакат кубогини қўлга киритди, шу сабаб билан ортда қолган мавсумда Европа лигасида қатнашиб, ярим финалгача етиб борди.

2018/19 мавсумида 8-рақам эгаси барча мусобақалар доирасида 48та ўйин ўтказиб, 27+7 самарадорлик кўрсаткичига эришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» мазкур ҳафтада учта трансфер бўйича ишларни тўла якунига етказишни кўзлаётгани хабар қилинган эди.

Ферлан Менди тиббий кўрикдан ўтади, «Реал» унинг учун қанча тўлаётгани маълум бўлди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз