Узбек O'zbek
Про-лигада яна бир техник мағлубият ёзилди. Бу сафар ҳам Бухоро клубига
Сешанба, 04 Июн
1826

«B» Про-лига аутсайдери – Бухоронинг «Иттифоқ» клубига 9-тур доирасида бугун, 4 июнь куни «Зомин»га қарши сафарда ўтиши белгиланган ўйин учун техник мағлубият ёзилди.

ПФЛ расмий сайти изоҳига кўра, «Иттифоқ» чемпионатда 8та тур ортда қолганига қарамай, ҳамон ПФЛга бадал пулини тўлаб бўлмаган.

Таъкидланишича, ПФЛнинг Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси санкция қўлланган клубга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган, аммо клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 9-тур ўйини учун Бухоронинг бошқа бир клуби – «Зарангари» жамоасига ҳам техник мағлубият ёзилди. 3-турда ҳам техник мағлубиятга «учраган» «Зарангари» бу сафар Нукусда «Орол»га қарши кечадиган ўйинга бормаган. Боз устига, Навоийнинг «Иттифоқ» клубига қарши 5-тур доирасида бўлиб ўтган ўйинда бухороликларнинг бир қатор футболчилари тотализаторда иштирок этгани маълум бўлди.

«B» Про-лига, 9-тур
4 июнь, сешанба
17:00 Рубин — Локомотив-БФК
17:00 Яшнобод — Бунёдкор-2
17:00 Раш-Милк — Турон
17:30 Чиғатой — Андижон-2
17:00 Зирабулоқ — Иттифоқ-Н 
18:00 Ғиждувон — Янгиер
18:00 Зомин — Иттифоқ-Б +/-
18:00 Орол — Зарангари +/-

«Ғарб» минтақасида 8-турдан кейинги вазият қуйидагича:

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз