Узбек O'zbek
Полиция Неймарнинг телефонини мусодара қилди
Сешанба, 04 Июн
4924

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймарга суддан чақирув қоғози келди. У жинсий зўравонликда айбланмоқда.

Globo Esporte`нинг хабар беришича, полиция ходимлари Бразилия термаси базасига келиб, Неймар 7 июнда кўрсатма беришини тасдиқловчи ҳужжатларни имзолагунига қадар 45 дақиқа кутиб туришган.

Бироқ Бразилия футбол конфедерацияси у кейинги ҳафта, миллий жамоанинг ўртоқлик ўйинларидан кейин кўрсатма бериши бўйича келишувга эришган.

Ўз майдонларида ўтадиган Копа Америкага тайёргарлик кўраётган «пентакампеонлар» 5 ва 9 июнь кунлари Қатар ва Ҳондурасга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишади.

Хабарда айтилишича, полиция Неймарнинг телефонини ҳам олиб қўйган. Дастлабки хабарларда ҳужумчи уни зўрлашда айблаётган аёл билан шу телефони орқали Инстаграмда танишгани айтилган эди.

Аввалроқ Неймар мазкур айбловга қуйидагича муносабат билдирган эди.

«Мени жинсий зўравонликда айблашмоқда. Бу жуда оғриқли ва оғир ҳолат. Бу хабар мени шокка туширди. Мен учун бундай гапларни эшитиш жуда аламли, ким мени яхши таниса, характеримни билса, бундай хабарларга ишонмайди. Мен ҳеч қачон бундай ишлар қилмайман.

Мен қопқонга тушиб қолдим. Бу воқеа мен учун сабоқ бўлади. Дунёда сендан фойдаланиш ва тамагирлик қилишга ҳаракат қиладиган одамлар ҳам бор – бу жуда ҳам қайғули ҳолат», – деган Неймар видеомурожаатида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз