Узбек O'zbek
Осиё Кубоги – 2023 мезбони аниқланди
Сешанба, 04 Июн
5034

Парижда Осиё Футбол Конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси ўтказилмоқда.

Унда 2023 йилга режалаштирилган Осиё Кубоги мусобақаси мезбони аниқланди. ОФК танловига кўра, қитъанинг бош турнири Хитойда ўтадиган бўлди.

Қайд қилиш жоизки, Хитой 2004 йилги Осиё Кубогига ҳам мезбонлик қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Осиё Кубоги январь ойида БААда ўтказилди ва унда Қатар миллий жамоаси чемпион бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз