Узбек O'zbek
Обамеянг Хитой чемпионатига ўтиб кетиши мумкин
Сешанба, 04 Июн
3071

«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга Хитой клубларидан таклифлар тушмоқда.

The Times`нинг маълум қилишича, «Гуанчжоу Эвергранд» ва «Шанхай Теллэйс» жамоалари 29 ёшли ҳужумчига ҳафтасига 300 минг маош таклиф қилмоқда. Бундай юқори иш ҳақи уни ўз келажаги борасида ўйлаб кўришга ундаши мумкин. Боз устига, «тўпчилар» яна Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олишмади.

Обамеянг Лондонга 2018 йил январида келганди. Унинг «Боруссия Д»дан 56 млн фунтга сотиб олиниши «Арсенал» тарихидаги энг қиммат трансфер бўлган.

14-рақам эгаси ортда қолган мавсумда АПЛнинг 36та ўйинида 22та гол уриб, 5та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз