Узбек O'zbek
Салоҳ: «Кейинги мавсумда «Сити» билан чемпионлик учун курашамиз»
Душанба, 03 Июн
2388

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг кейинги мавсумида жамоаси «Манчестер Сити» клуби билан чемпионлик учун курашишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги мавсумда «қизиллар» «Сити»дан 1 очко ортда қолган ҳолда, 2-ўринни эгаллаган эдилар.

«Биз катта йўлнинг бошидамиз. Кейинги мавсумда ўзимизни намоён қиламиз. Ўтган мавсумда чемпионлик учун курашдик, «Сити» унвонни ҳақли равишда қўлга киртиди. Аммо, кейинги мавсумда ҳам улар билан курашамиз.

Жамоамизда ёшлар кўп, ҳаммаси зўр ўйнамоқда. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба бизга катта тажрибани берди. Бу бизга олдинга қадам ташлашимизга ёрдам беради», - деди Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида ҳам ғалаба қозонган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз