Узбек O'zbek
Платини: «ФИФА деса, Инфантинонинг кўнгли айнирди»
Душанба, 03 Июн
2303

Чоршанба куни Парижда ўтадиган ФИФА Конгрессида Жанни Инфантино иккинчи муддатга ташкилот президенти этиб сайланиши кутилмоқда. Сайловда у ягона номзод сифатида иштирок этади.

Конгресс олдидан УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини ФИФА раҳбарини танқид остига олди.

«У – жуда яхши ҳуқуқшунос, ўз ишини яхши биладиган бош котиб, лекин у ФИФАни бошқаришга ҳақли эмас. Бу лавозимда ишонч қозона олмаяпти. 10 йил давомида ФИФА деганда унинг кўнгли айнирди. «Кўнгли айнирди» деганда бироз муболаға ишлатяпман-у, аммо у бу ташкилотни доимий равишда танқид қилиб келгани ҳаммага аён», – деган Платинининг сўзларини келтирди L’Equipe.

Жума куни Францияда аёллар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олади. Шу муносабат билан собиқ УЕФА раҳбарининг эслашича, Жанни Инфантино аёллар футболини ёқтирмайди.

«Аёллар футболи унга ёқмасди. Бунинг устидан кулиб юрарди. У аёллар футболининг келажагига ишонмайди. Ишонмай туриб, уни қандай ривожлантира олади?» – дея таъкидлаган Платини.

Эслатиб ўтамиз, Жанни Инфантино 2015 йилда УЕФА ва ФИФАнинг ўша вақтдаги раҳбарлари Мишель Платини ҳамда Зепп Блаттер коррупцион можаро туфайли футболдан кетганидан сўнг жаҳон футболи раҳбарлигига келган эди. У бунга қадар Платини раҳбарлигидаги УЕФАда бош котиб бўлиб ишлаган.

«Бу – жуда жиддий жиноий иш». Блаттер ФИФА ва Инфантинони судга бермоқчи

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз