Узбек O'zbek
Перес «Тоттенҳэм» президенти билан учрашди. «Реал» Эриксен учун қанча тўламоқчи экани маълум
Душанба, 03 Июн
4649

«Реал» «Тоттенҳэм»дан яримҳимоячи Кристиан Эриксенни сотиб олиш ниятидан қайтмаган.

Аммо, AS`нинг ёзишича, «қироллик клуби» унинг учун 70 млн евродан кўп бермоқчи эмас.

Мадрид жамоаси 27 ёшли Эриксенни шу йил сентябрда 34 ёшга тўладиган Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Қайд этилишича, Чемпионлар лигаси финалидан олдин «Реал» президенти Флорентино Перес «Тоттенҳэм»даги ҳамкасби Дэниэл Леви билан учрашган ва мазкур масалани муҳокама қилган. Уларнинг суҳбати бўйича бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Кристиан 2013 йилдан буён «шпорлар» таркибида ўйнамоқда. Унинг шартномаси муддати тугашига бир йил қолди.

Даниялик хавбек АПЛнинг ортда қолган мавсумида 35та турда майдонга тушиб, 20та голда (8+12) бевосита қатнашди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз