Узбек O'zbek
ОАВ: 2019 ва 2020 йилларда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Қатарда бўлади
Душанба, 03 Июн
1476

Қатар 2019 ва 2020 йилги клублар ўртасида жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Агентлик хабарига кўра, бу ҳақда ФИФА Кенгашининг Парижда ўтадиган йиғилишида расман маълум қилинади.

2017 ва 2018 йилларда клублар мундиали БААда бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа форматига ўзгартириш киритилган. Чемпионат анъанавий тарзда декабрь ойида 7та клуб иштирокида ўтказиб келинади. 2021 йилдан эса унда 24та клуб қатнашади.

24та йўлланманинг 8таси УЕФА, 6таси КОНМЕБОЛга ажратилган. Осиё ва Африка қитъаларидан ҳамда КОНКАКАФдан 3тадан жамоа мусобақада қатнашади. Яна бир йўлланма эса Океания футбол конфедерациясига тегишли бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз