Узбек O'zbek
Ҳёнесс Сане трансфери амалга ошмаслиги сабабини тушунтирди
Душанба, 03 Июн
3328

«Бавария» президенти Ули Ҳёнесс «Манчестер Сити»дан яримҳимоячи Лерой Санени харид қилиш ғояси рўёбга чиқиши деярли имконсизлиги таъкидлади. 

«Бу трансферга бироз шубҳа билан ёндашиш жоиз. Унинг амалга ошиши эҳтимоли кам.

Муаммо сўралаётган суммада. Бу миқдор ақлга сиғмайди», – деган Ҳёнессдан иқтибос келтирди Kicker.

Аввалроқ The Guardian «шаҳарликлар» 23 ёшли вингер бўйича Мюнхен клубидан тушган 80 млн евролик таклифга рад жавобини беришганини маълум қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз