Узбек O'zbek
«Челси» Аллегри билан алоқага чиқди
Душанба, 03 Июн
2426

«Ювентус» ва «Челси»да бош мураббий алмашиши мумкин.

Турин клуби Маурицио Сарри билан келишувга эришгани ҳақидаги миш-мишлар фонида Daily Star «аристократлар» Массимилиано Аллегри билан алоқага чиққани ҳақида хабар тарқатди.

Аллегри «Юве»ни беш мавсумдан буён бошқариб келаётган ва якунланган мавсум охирида ўзаро келишув асосида лавозимидан озод этилганди.

Сарри эса «Челси»ни бир йилдан буён бошқармоқда, аммо Лондон клуби уни қўйиб юборишга қарши эмас. ESPN`нинг маълум қилишича, «Юве» 60 ёшли мураббийнинг шартномасида белгиланган 5 млн фунтлик товон пулини тўласа, уни ишга олиши мумкин бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз