Узбек O'zbek
«Барселона» бразилиялик ҳужумчи трансферига яқин
Душанба, 03 Июн
12749

«Валенсия» ҳужумчиси Родриго Морено фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга яқин турибди.

Diario Sport`нинг ёзишича, 28 ёшли бразилиялик футболчининг ўйинлари «Барса» раҳбариятига ҳам, бош мураббий Эрнесто Вальвердега ҳам манзур келган. Ҳозирда у клубнинг энг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди.

Қайд этиш жоиз, Родриго «Реал» тарбияланувчиси саналади, аммо «қаймоқранглилар»нинг асосий жамоаси таркибида майдонга тушмаган. Ҳужумчи 5 мавсумдан буён «Валенсия»да ўйнаб келмоқда.

19-рақам эгаси ортда қолган мавсумда валенсияликлар клубининг 51та ўйинида майдонга тушиб, 15та гол урди ва 10та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» «Валенсия» яримҳимоячиси ва сардори Даниэль Парехога ҳам бефарқ эмаслиги хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз