Узбек O'zbek
Мессига Россиядаги жаҳон чемпионати ёқмади
Шанба, 01 Июн
6101

«Барселона» клуби ва Аргентина миллий жамоаси сардори Лионель Месси 2018 йилда Россияда ўтказилган жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Турнир ҳар томонлама жуда мураккаб бўлди. Россияда қандайдир ўзгача жаҳон чемпионати ўтказилди, аммо сабабларига чуқурлашиб ўтирмайман. Агар Исландия дарвозасига пенальтини урганимда, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди», - деб Месси сўзларини келтирмоқда Fox Sports.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина жаҳон чемпионати 1/8 финалида Францияга ютқазган эди.

Месси учун бу фаолиятидаги тўртинчи жаҳон чемпионати бўлди. Энг яхши натижага у 2014 йилда эришган ва финалгача борган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз