Узбек O'zbek
Месси: «Қоқилсам-да, ўрнимдан туриб, курашишда давом этаман»
Шанба, 01 Июн
3836

Аргентина термаси сардори Лионель Месси фаолиятини якунлашидан олдин миллий жамоа сафида соврин ютишни истаётгани ҳақида айтиб ўтди.

«Карьерам охиригача Аргентина билан қандайдир совринни қўлга киритсам дейман. Қоқилиб, яна ўрнимдан туриб, орзум учун курашда давом этаман, интилишдан тўхтамайман», – деган Мессидан иқтибос келтирди Marca.

Лео ва унинг жамоадошларида шу йил йирик мусобақада чемпион бўлиш имкони бор: 14 июндан 7 июлгача Бразилияда Америка Кубоги бўлиб ўтади. Унда аргентиналиклар Колумбия, Парагвай ва Қатар миллий жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, уч йил олдин АҚШда ўтказилган ўтган галги Копа Америкада Аргентина миллий жамоаси иккинчи ўринни олган, финалда пенальтилар сериясига кўра Чилига ютқазганди. Ўшанда Месси 11 метрлик нуқтадан дарвозани ишғол эта олмаган.

31 ёшли ҳужумчи 2007 ва 2015 йилги Копа Америка финалларида ҳам, ЖЧ-2014нинг ҳал қилувчи ўйинида ҳам енгилган.

У Аргентина ёшлар термаси сафида 2005 йилда жаҳон чемпиони бўлган, олимпия термаси билан 2008 йилги Олимпиадада ғолиб чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз