Узбек O'zbek
Лёв Мюллерни Германия миллий жамоасига қайтариши мумкинлигини истисно этмади
Шанба, 01 Июн
983

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллерни таркибга жалб этмаслик қарори ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Bild нашри хабар қилди.

«Мюллерни чақириш ҳозирча режаларимда йўқ, бу ҳақда ўзига ҳам айтганман. Шундай бўлса-да, футболда ҳеч қайси қарорни мутлақ тўғри деб бўлмайди. Унинг учун жамоа эшиклари ёпилгани йўқ», – деди Лёв.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ немислар устози «Бавария» футболчилари Жером Боатенг, Томас Мюллер ва Матс Ҳуммельсга уларни ортиқ миллий жамоага чақирмаслигини маълум қилганди.

Томас Бундестим таркибида 100та ўйин ўтказган бўлиб, 38та гол урган.

Германия миллий жамоаси 8 ва 11 июнь кунлари Евро-2020 саралаши доирасида Беларусь ва Эстония миллий жамоаларига қарши ўйин ўтказади. Йоахим Лёв касалхонада экани боис уучрашувларга жамоани ёрдамчи мураббий Маркус Сорг тайёрлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз