Узбек O'zbek
Анчелотти «Реал»даги собиқ шогирдини «Наполи»га ўтишга кўндирди
Шанба, 01 Июн
9387

«Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригес «Наполи»га ўтиши кутиляпти.

AS`нинг хабар беришича, Неаполь клуби бош мураббийи Карло Анчелотти 27 ёшли хавбекни ўз жамоасига келишга кўндирган. Улар «қироллик клуби»даги фаолиятлари орқали устоз ва шогирд саналишади.

Ҳозирда испан ва итальян клублари трансфер борасида келишувга эришишмаган.

Хамес охирги икки мавсумни ижара асосида «Бавария»да ўтказди. Мюнхен клуби 15 июнгача унинг трансфер ҳуқуқини 42 млн еврога сотиб олиши мумкин. Аммо колумбиялик футболчининг бош мураббий Нико Ковач билан якдил эмаслиги боис бунинг эҳтимоли камлиги айтилмоқда.

Колумбиялик футболчи бу мавсум Бундеслигада 20та ўйин ўтказиб, 10та голда (7+3) бевосита қатнашди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз