Узбек O'zbek
Ўзбекистон клублари Осиё Чемпионлар Лигасидаги 1 квотадан маҳрум бўлди 
Жума, 31 Май
6372

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди.

Ўзбекистон клублари бу йилги мусобақада муваффақиятсиз иштирок этишди. Олмалиқнинг ОКМК клуби саралаш босқичидан ўтолмаган бўлса, Тошкентнинг «Локомотив» ва «Пахтакор» клублари гуруҳда қолиб кетишди. 

Натижада, Ўзбекистон клублари ОФК рейтинги учун жуда кам очко жамғариб, Ироқ вакилларидан ўзиб кета олишмади. Бу эса қитъамизнинг нуфузли мусобақасидаги квоталаримиз сони камайганини англатади.

Энди, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг ОЧЛдаги квоталари 1+1 кўринишини олади. Яъни 1та клуб Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олса, яна 1 клуб саралаш мусобақасида иштирок этади.

2020 йилги мусобақа учун аввалги квота ўзгармасдан қолади – 1+2. Яъни, Ўзбекистон чемпиони ОЧЛдаги иштирокини гуруҳ босқичидан, Суперлигада 2-ўринни эгаллаган жамоа ва Кубок соҳиби эса саралаш босқичидан бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз