Узбек O'zbek
Йоахим Лёв касалхонада даволанмоқда, у машғулот вақтида жароҳат олган
Жума, 31 Май
777

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв жароҳат туфайли стационар даволанишда, деб хабар бермоқда ТАСС Германия футбол уюшмаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Маълум қилинишича, 59 ёшли мутахассис машғулот вақтида шикастланган, натижада жамоа бош шифокори унга соғлигига эътиборли бўлишни тайинлаган.

«Ўзимни жуда яхши ҳис этяпман, лекин кейинги тўрт ҳафта давомида бироз ўзимни эҳтиёт қилишим керак. Мураббийлар штаби билан доимий тарзда хабарлашиб турибман. Улар билан олдиндаги ўйинларда ҳам алоқада бўлиб турамиз», – деган Лёв.

Бундестим 8 ва 11 июнь кунлари Евро-2020 саралаши доирасида Беларусь ва Эстония миллий жамоаларига қарши ўйин ўтказади. Ушбу учрашувларга немислар жамоасини ёрдамчи мураббий Маркус Сорг тайёрлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз