Узбек O'zbek
Жанубий Корея ўсмирлар жамоаси халқаро мусобақа совринидан маҳрум қилинди
Жума, 31 Май
7428

Жанубий Корея ўсмирлар жамоаси Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилган Panda Cup халқаро турнирида ғалаба қозонди.

Кореяликлар мусобақада Таиланд (2:1), Янги Зеландия (4:0) ва Хитой (3:0) ўсмирларини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишди.

BBC хабарига кўра, ғолибни тақдирлаш маросимидан кейин ғалати воқеа юз берди. Кореялик футболчилардан бири кубокни оёғи билан босган ҳолда суратга тушди.

Шундан сўнг, Чэнду Футбол Ассоциацияси Жанубий Кореяни ғолибликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди ва Осиё Футбол Конфедерациясига шикоят хатини йўллади.

Кореяликлар узр сўзлари ёзилган хат билан жавоб қайтаришди. Футболчилар эса бошини эгик тутган ҳолда узр сўраб тушган видеомурожаатни йўллашди. Аммо, турнир ташкилотчиларининг фикри ўзгармади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз