Узбек O'zbek
«Боруссия Дортмунд»нинг навбатдаги нишони маълум бўлди
Жума, 31 Май
2588

«Айнтрахт» ҳужумчиси Себастьян Аллер ёзда клубдан кетиши мумкин.

Германиянинг Frankfurter Rundschau газетаси берган маълумотга кўра, 24 ёшги французга Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, «Айнтрахт» Аллерни 30-35 млн еврога баҳоламоқда. Унга Англиядан «Вест Ҳэм» ва «Ньюкасл» клублари ҳам бефарқ эмас.

Себастьян 2017 йилдан буён Франкфурт шаҳри жамоасида ўйнаб келади. Бундеслиганинг якунланган мавсумида у 29та ўйин ўтказиб, 15та гол урди ва 9та голга аниқ пас узатди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз