Узбек O'zbek
«Бавария» Дибала бўйича янги таклиф жўнатди
Жума, 31 Май
1956

«Бавария» клуби ҳамон «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибалани қўлга киритишни истамоқда.

Corriere dello Sport хабарига кўра, мюнхенликлар футболчининг трансфери бўйича янги, 90 миллион евролик таклиф жўнатган. Аввалроқ, «Бавария» 80 миллион евро бермоқчи эди, аммо бу «Ювентус»ни қониқтирмади.

Бу мавсумда Дибала «Ювентус» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган. Аргентина миллий жамоаси таркибида 19та ўйинда атиги 1та гол урган холос.

Аввалроқ, Дибаланинг Роналду билан рақобатлаша олмагани сабабли, «Ювентус»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик, футболчининг ўзи бу гап-сўзларни инкор қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз