Узбек O'zbek
Райоланинг мижозлари учун Англия клублари эшиклари ёпилди
Пайшанба, 30 Май
6301

Англия Футбол Ассоциацияси (FA) италиялик Мино Райолани агентлик фаолиятидан четлатди.

Аввалроқ, худди шундай қарорни Италия Футбол Федерацияси ва ФИФА ҳам қабул қилган эди. Райола агентлик фаолиятида йўл қўйган кўплаб қоидабузарликлари туфайли жазоланди.

Қайд қилиш жоизки, FA Райолани 9 августга қадар четлатган. Англия Премьер-Лигасида трансфер ойнаси эса 8 август куни ёпилади. Демак, Райола ўз мижозларини инглиз клубларига ишга жойлай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Райоланинг хизматидан «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба ҳам фойдаланади. Аввалроқ, унинг «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз