Узбек O'zbek
«Барселона» «Реал»нинг икки тарбияланувчисига харидор
Пайшанба, 30 Май
6564

«Валенсия»нинг икки футболчиси «Барселона» диққат марказида турибди, деб хабар тарқатди Superdeporte.

Нашрда келтиришича, Испания чемпиони Испания кубоги соҳибининг яримҳимоячиси ва сардори Даниэль Парехо ҳамда ҳужумчиси Родриго Моренога «кўз олайтирмоқда».

Таъкидланишича, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Парехо сиймосида Серхио Бускетснинг ўринбосарини кўрмоқда.

30 ёшли Даниэлнинг шартномаси «Валенсия» билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган, унда 50 млн евролик товон пули кўрсатилган. У ортда қолган мавсумда Ла Лиганинг 36та турида қатнашиб, 9та гол урди (5таси пенальтидан) ва 7та голга асситентлик қилди.

28 ёшли Родриго ҳисобида эса Примеранинг сўнгги мавсумидаги 33та ўйинда урилган 8та гол ва гол билан якунланган 6та аниқ пас бор.

Қайд этиш жоиз, ушбу иккала футболчи ҳам «Реал» тарбияланувчилари саналади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида «Валенсия» Испания кубоги финалида «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз