Узбек O'zbek
Балотелли тўртта ўйинга четлатилди
Пайшанба, 30 Май
1780

«Марсель» ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатининг охирги туридаги «Монпелье»га қарши ўйиндаги (1:0) хатти-ҳаракатлари туфайли тўртта ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Франция профессионал футбол лигаси расмий сайтида хабар берилган.

28 ёшли итальян ўша ўйин охирида интизомсизлиги учун қизил карточка олганди.

Қайд этиш керак, «Монпелье»га қарши ўйин Балотелли учун «Марсель»даги сўнгги учрашув бўлиб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. У ёзда клубдан кетиши мумкин.

Марио биринчи дивизионнинг ортда қолган мавсумида «Ницца» ва «Марсель» клубларида ўйнади, умумий 25та турда қатнашди. Чемпионат якунига кўра унинг ҳисобида 8та гол ва 1та голли узатма бор.

Маълумот учун, Балотелли июнь ойидаги Евро-2020 саралаш ўйинлари олдидан Италия миллий жамоаси йиғинига чақирилмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз