Узбек O'zbek
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда йиғин бошлади
Чоршанба, 29 Май
3065

Ўзбекистон миллий жамоаси 28 май – 12 июнь кунлари навбатдаги йиғинни ўтказади.

Унинг доирасида учта ўртоқлик ўйини ўтказиш кўзда тутилган. Дастлаб, 2 июнь куни сафарда Туркия миллий жамоаси билан баҳс олиб борилса, кейинроқ, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда мос равишда КХДР ва Сурия миллий жамоаси билан куч синашилади.

ЎФА хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 28 май куни Тошкентда йиғинни бошлади. Машғулот «Жар» стадионида олиб борилди ва унинг дастлабки 15 дақиқаси матбуот ходимлари учун очиқ бўлди.

Ҳозирча бош жамоа асосан миллий чемпионатда тўп тепаётган футболчилар билан машғулот ўтказмоқда. Легионерлар бирин-кетин йиғинга келиб қўшилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш жоиз, миллий жамоа бош мураббийи Эктор Купер бу ўйинларга жалб қилинган футболчилардан легионер сифатида фаолият олиб бораётган Достон Турсунов ҳамда Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларини ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўришади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз