Узбек O'zbek
«Валенсия» Испания Суперкубогининг эски форматда ўтказилишини талаб қилмоқда
Чоршанба, 29 Май
2003

Испания қироллиги футбол федерацияси 2019 йилги Суперкубок баҳсини янги форматда ўтказишни режалаштирмоқда. 

Яъни соврин эгаси «тўртлар финали» шаклидаги мусобақада аниқланади. Унда чемпионатда кучли учликка кирган клублар – «Барселона», «Атлетико» ва «Реал», шунингдек Кубок соҳиби «Валенсия» иштирок этади.

Бироқ, «Валенсия» клуби бунга қарши, деб хабар беради AS.

«Кўршапалаклар» Суперкубок баҳсини 2018/19 мавсумининг мантиқий якуни деб ҳисоблаяпти ва мавсум бошида амал қилган эски форматда, яъни чемпион ва Кубок соҳиби ўртасида ўтказилишини талаб қиляпти.

«Валенсия» бу талабини ҳатто Олий спорт судида ҳам ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, янги формат шу йилнинг апрель ойида қабул қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз