Узбек O'zbek
Виллаш-Боаш «Марсель» бош мураббийи қилиб тайинланди
Сешанба, 28 Май
1030

Португалиялик Андре Виллаш-Боаш «Марсель» клуби бош мураббийи қилиб тайинланди.

41 ёшли мутахассис 2 йиллик шартномани имзолади ва 1 июлдан бошлаб клубда иш бошлайдиган бўлди.

Виллаш-Боаш мураббийлик фаолиятини 2000 йилда бошлаган ва шу пайтгача Британия Виргиния ороллари миллий жамоаси, «Порту», «Челси», «Тоттенҳэм», «Зенит» ва «Шанхай СИПГ» клубларида ишлаган. 2011 йили «Порту» билан Европа Лигасида ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз