Узбек O'zbek
«Уэска» ва «Валенсия» келишилган ўйинни ташкил қилганликда гумонланмоқда
Сешанба, 28 Май
2368

Испания полицияси «Уэска» клубининг президенти ва бир неча футболчиларини келишилган ўйинда иштирок этганликда гумонлаб, ҳибсга олди.

Marca хабарига кўра, 2017/18 мавсумида Сегунда доирасидаги «Уэска» – «Химнастик» ўйини атрофидаги воқеалар бунга асосий сабаб бўлган. Примера йўлланмасини қўлга киритиб бўлган «Уэска» ўз майдонида лигада қолиш учун курашаётган «Химнастик»га 0:1 ҳисобида ютқазган. Натижада рақиб хавфли ҳудуддан узоқлашган. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида, меҳмонларнинг ғалабасига Украина ва Осиё букмекерлик идораларида ғайритабиий тарзда жуда катта миқдорда пул тикилган.

Шубҳа остига олинган яна бир ўйин Примеранинг яқинда тугаган 2018/19 мавсумида ўтказилган. «Валенсия» сўнгги турда сафарда «Вальядолид»ни 2:0 ҳисобида енгиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган. Бу ўйинда меҳмонларнинг бир неча футболчилари ўз жамоасининг ғалабасига пул тиккан.

Бундан ташқари, полиция Примера ва Сегунда доирасидаги яна 8та ўйинни текширмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз