Узбек O'zbek
Руслан Нуриддинов Лондон Олимпиадасида антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди
Сешанба, 28 Май
4438

Спорт арбитраж судининг (CAS ADD) Допингга қарши кураш бўлими Ўзбекистон вакили Руслан Нуриддиновни 2012 йилги Лондон Олимпиадасида оғир атлетика бўйича мусобақаларда антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топди. Бу ҳақда Р-спорт хабар бермоқда.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) декабрь ойида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан спортчиларнинг допинг намуналари қайта текширилганидан сўнг Нуриддинов четлаштирилгани тўғрисида хабар қилганди. Унга кўра, Нуриддиновнинг таҳлил намунасида дегидрохлорметилтестостерон аниқланган.

Апрель ойида ХОҚ ишни CAS’нинг допингга қарши курашиш бўлимига кўриб чиқиш учун топширди. Ишни кўриб чиққан мутахассис спортчи антидопинг қоидаларини бузган, деган хулоса келди ҳамда унинг Лондондаги ўйинларда қайд этган натижасини бекор қилди. Қайд этилишича, иш кейинги суриштирувни амалга ошириш учун IWF’га берилади.

Нуриддинов Лондон Олимпиадасида 105 килограммгача бўлган вазн тоифасида тўртинчи ўринни эгаллаган. Рио-де-Жанейродаги ўйинларда эса у олтин медални қўлга киритган эди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз