Узбек O'zbek
Перес: «Мбаппе билан алоқага чиқмаганмиз ва чиқмаймиз ҳам»
Сешанба, 28 Май
5659

«Реал» президенти Флорентино Перес Onda Cero радиосига берган интервьюсида «ПСЖ» ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтди.

«Мбаппе ёки Неймар ҳақида Зидан билан гаплашмадим. Мбаппе билан алоқага чиқмаганмиз ва чиқмаймиз ҳам. Биз бирон-бир футболчини сотиб олмоқчи бўлсак, биз биринчи бўлиб клуби билан боғланамиз, тўғридан тўғри уларнинг ўзлари билан эмас.

«ПСЖ» ўтган йили ёзда миш-мишларни расман инкор этишни сўраган эди. Агар «ПСЖ» футболчиси бизга керак бўлса, клуб президентига қўнғироқ қиламиз. «ПСЖ» президенти билан минг марталаб гаплашганман. Европанинг барча клублари президентлари билан алоқаларим жуда яхши.

1 июлда Зидан билан учрашиб, гаплашиб оламиз. Муаммо фақат футболчи сотиб олишда эмас. Биз кимни харид қилиш ва кимни сотиб юборишни муҳокама қиламиз. Мбаппе ёки Азар масаласини ҳозир гаплашишни истамаяпман. Чунки мавсум ҳали тўла якунланмади.

Бэйл? У ҳозир таътилда. Биз «Реал»нинг ҳеч қайси футболчиси бўйича ҳеч қандай таклиф олганимиз йўқ», – деди «қироллик клуби» президенти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз